Medanta, бу –тиббиёт шаҳри бўлиб, Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридан унча узоқ бўлмаган Гурогондаги кўплаб ихтисослашган институт ва академияларни бирлаштирган. Институт 1250 койка-ўринга эга. Институтнинг жонлантириш бўлими (реанимация) эса 350 ўринга мўлжалланган. Бир вақтнинг ўзида муассасадаги 45 та операцион иншоотда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши мумкин. «Меданта»да айни пайтда тиббиётнинг йигирмадан зиёд йўналиши бўйича тиббий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.