Доялик ва гинекология бўлими директори ва департамент бошлиғи
Малакаси:
Доктор Сунита Митал акушерлик ва гинекология соҳасида таниқли мутахассислардан. 37 йиллик бой иш тажрибасига эга. Ҳиндистонда ҳомиладор аёллар саломатлиги, шошилинч контрацепция ва медикаментоз аборт бўйича етакчи мутахассис, Нью-Делидаги Ҳиндистон тиббий фанлар институти акушерлик ва гинекология кафедраси мудири. Бепуштлик, эндокрин бузилишлар, ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги, лапароскопик ва гистероскопик жарроҳлик, юқори хавф остидаги ҳомиладорлик соҳасидаги экспертиза ишлари нафақат Ҳиндистон, балки хорижда ҳам кенг танилган.